АсосийJamiyat

Чилонзордаги кафе ёнғинида беш киши ҳалок бўлди. Уни ёқиб юборган шахс ушланди

'Чилонзордаги кафе ёнғинида беш киши ҳалок бўлди. Уни ёқиб юборган шахс ушланди'ning rasmi

Аввал маълумот берганимиздек, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9А-уй Гулистон кўчасида жойлашган “Шовотландия” кафесида ёнғин содир бўлди.

ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин оқибатида беш нафар фуқаро вафот этган.

Дастлабки тезкор-тергов ҳаракатлари, мазкур ёнғин ҳодисаси бегона шахс томонидан қасддан амалга оширилганлиги ҳақидаги далилларни юзага чиқариб, дарҳол ушбу ҳолат Вазирлик раҳбарияти томонидан назоратга олинди.

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30ларда “Матиз” русумли автомашинада манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят муқаддам ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми, 168-моддаси, 3-қисми, 127-моддаси, 3-қисми билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар