АсосийJamiyat

Президент Фарғона, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари сектор раҳбарлари ҳақида гапирди

'Президент Фарғона, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари сектор раҳбарлари ҳақида гапирди'ning rasmi

Айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселекторда Президент “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари “бир марталик иш”га айланиб қолмаслиги, қилинган ҳар бир сўм инвестиция, одамларѓа уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини ошириши лозимлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири.

Шу ўринда ҳамма раҳбарлар ҳам бу масалаларни тушуниб етмаётгани танқид қилинди. 

Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари маҳаллаларидагиҳақиқий ҳолат бунинг аќси эканини кўрсатди. Шу сабабли, Фарғона ва Наманган шаҳарларининг 4 та сектор раҳбари ишдан олинди. Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳри сектор раҳбарларига вазиятни яхшилаш бўйича муддат берилди. Ўзгариш бўлмаса, уларга ҳам чора кўрилади”, - деди давлат раҳбари.

Лекин бу каби камчиликлар барча ҳудудларда мавжуд. Келтирилган маълумотларга кўра:

  • бугунги кунда республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжуд;
  • 137 та маҳалладаги 431 та икки қаватли уйлар авария ҳолатида;
  • 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.

Шунингдек, Президент топшириғига кўра, 206 та туман ва шаҳар ҳокимлари, йўл, электр, коммунал хизмат ва тадбиркорликка масъул раҳбарлар билан бирма-бир гаплашилиб, қишлоқ ва маҳалла аҳолиси билан маслаҳат қилиниб, 8 мингта маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгилаб олинган.

Йиғилиш давом этмоқда.

Мавзуга доир:

"Ички йўллари қоронғу, 9 мингдан ортиқ ишсиз, мактаб, сув, электр..." Президент Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди
 

Ҳақиқий обод маҳаллада “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим — Президент

 

 

    Бошқа янгиликлар