АсосийJamiyat

Баъзи ҳудудлар ер участкаларининг бошланғич нархлари 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйилади

'Баъзи ҳудудлар ер участкаларининг бошланғич нархлари 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйилади'ning rasmi

Айни пайтда давом этаётган Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорликка ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш зарурлиги ҳам таъкидланди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири.

Президент Шавкат МирзиёевКадастр агентлиги раҳбариятига бир ой муддатда, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш тартибини Ҳукуматга киритиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда кўп қаватли уйларнинг ертўласини хатловдан ўтказиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб беришни бошлайди. Ва шу муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси бу ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилади. 

Ва яна бир ой муддатда унумдорлиги паст бўлган ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида лойиҳа асосида кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Таъкидланишича, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга, жорий йилда 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда.

Мавзуга доир:

Қашқадарё ва Навоий вилоятининг қатор раҳбарлари ишдан кетди, баъзиларига огоҳлантириш берилди

Яна бешта туман ҳокимлари, прокурор, ИИБ ва Солиқ раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди

    Бошқа янгиликлар