Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонда барча валюталарни айирбошлаш мумкинми?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 24.02.2016, 15:40

Мен яқинда Грузиядан қайтиб келгандим. Ёнимда 100 лари миқдоридаги маҳаллий пул қолиб кетибди, бу тахминан 70 доллар дегани. Мен ўзимиздаги банкларда бу пулни ўзимизнинг миллий сўмга алмаштира оламанми? Бизда қандай пулларни миллий валютага алмаштириб беришади? 

Атхам Хонқулов, Навоий вилояти

Саволга Марказий банк раис ўринбосари Шерзод ХАЖИМУРАТОВдан қуйидагича жавоб олдик:

Адлия вазирлигида 2002 йил 12 августда 1165-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ваколатли банкларга қарашли валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага сотиб олишда АҚШ доллари, евро, инглиз фунт стерлинги, япон иенаси ва Швейцария франки каби хориж давлатларининг пул бирликларидан фойдаланган ҳолда валюта айрибошлаш операциялари амалга оширилади.  

P/S: Агар сизда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча савол ва эътирозлар бўлса, Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва уни назорат қилиш департаментининг 212-60-38, 233-42-69 рақамларига боғланиш орқали билиб олишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии