АсосийJamiyat

"Нима Абдураҳмонов атрофида кимлар юрганини билмайдими?" Президент Андижон ҳокимлигидаги ҳолатни танқид қилди

'"Нима Абдураҳмонов атрофида кимлар юрганини билмайдими?" Президент Андижон ҳокимлигидаги ҳолатни танқид қилди'ning rasmi

Президент видеоселекторида коррупция, бу иллатга берилган раҳбарлар ҳақида сўз юритилди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири. Вилоятларда тиббиёт, таълим, қурилиш, мактабгача таълим соҳаларида катта коррупция ҳолатлари аниқланаётгани танқид қилинди. 

«Мана Самарқанд вилояти ҳокими ўзи гапириб берсин пастда бўғинда, мактабгача таълимда, тиббиётда қанча порахўрлар борлигини.

Мана Андижонда вилоят ҳокимлигининг битта ноинсофи 128 минг доллар оляпти, 30 минг доллар оляпти. Нима Абдураҳмонов, хизматнинг раҳбари билмайдими, прокурори билмайдими? Абдураҳмонов атрофида ким юрганини сезмайдими? Битта одамни норози қилиб 5 доллар олган бўлса ҳам президентнинг сиёсатига хиёнат!», деди Мирзиёев.

Мавзуга доир:

"Ўзим бирма-бир кўриб чиқдим". Президент ҳокимларнинг белгилаб олган марраларидан қониқмаётганини маълум қилди

    Бошқа янгиликлар