АсосийJamiyat

“Бундан буён хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланади” – Президент

'“Бундан буён хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланади” – Президент'ning rasmi

Хозирда давом этаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро сертификатнинг дастлабки ва ўрта даража олган ўқитувчиларга – 40 фоиз ва юқори натижа кўрсатганларга 50 фоиз устама белгиланишини, бунда юқори балл олган ўқитувчиларга халқаро сертификат олиш учун тест топшириш харажатлари қоплаб берилишини айтди (бир кишига ўртача 2 миллион сўм). Бу ҳақда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.

“Нуробод тажрибаси”

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 76 та мактабдан 57 тасида инглиз, 14 тасида немис ва 5 тасида француз тили ўқитилади. Тумандаги 28 та (38 фоиз) мактабда чет тилини ўқитиш сифати энг паст ўринда. 175 нафар ўқитувчидан атиги 3 нафари сертификатга эга, 26 та ўқитувчи ўрни вакант.

Бу йил жорий қилинган имкониятлардан фойдаланиб, Бухоро вилоятидан инглиз тили ўқитувчилари Муродовлар оиласи Нуробод туманига кўчиб келиб, иш бошлаган (бошқа ҳудуддан келиб ишлаганлик учун 11 миллион сўм бир марталик тўлов берилди, иш ҳақига 100 фоиз устама, яшаш жойининг ижара пули тўланмоқда).

Нуробод тумани ҳокими вазиятни таҳлил қилиб, маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромади ҳисобидан 20 та мактабга 1 миллиард сўм ажратиш орқали, чет тилларини ўргатиш сифатини ошириш ташаббуси билан чиқди.

Бундай малакали ўқитувчиларга муносиб шароит яратиб беришни давом эттирамиз. Бундан буён, хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланади”, - деди давлат раҳбари.

Ушбу мақсадлар учун Молия вазирлиги томонидан жорий йилда 50 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек...

Келгуси йилдан бошлаб, янгидан ишга қабул қилинаётган чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади. Ушбу ишларга хусусий таълим ташкилотларини ҳам фаол жалб қилиб, юқори балл олган ўқитувчиларга ўқиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

Мавзуга доир:

Яна бир янги агентлик ташкил этилади

    Бошқа янгиликлар