my5
Sevimli

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари қандай ҳолатларда тугатилиши мумкин?

САВОЛ-ЖАВОБ 15.05.2021, 14:51
Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари қандай ҳолатларда тугатилиши мумкин?

Таҳририятимизга Қашқадарё вилоятидан Ш.Сайфиева қуйидагича мурожаат йўллади:

 — Собиқ эримнинг икки йиллик алимент қарздорлиги бор. Яқинда ижрочиларга ундирувни таъминлаб беришларини сўраб мурожаат қилганимда, қарз аллақачон ёпилганини айтишди. Лекин мен бир сўм ҳам олмаганман. «Нимага асосланиб ёпилди? Пули қани?» деган саволларим очиқ қолди. Бу вазиятда нима қилишим мумкин? 

Саволга жавоб олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раис ўринбосари Одилбек ХАЗРАТҚУЛОВ билан боғландик:

— Суд буйруғи ёки даъво ариза орқали вояга етмаган фарзандларнинг таъминоти учун қарздордан ундирилган алимент, ундирувчининг алимент ундиришдан воз кечиш ҳақидаги аризаси асосида ижро иш юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмини 1-бандига асосан тугатилади. 

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари ундирувчи  ва  қарздорўртасида  суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилган ҳолатларда, ундирувчи ёки  қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган дебтопилганда, агар суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаган ҳолатларда тугатилиши мумкин.

Агарда вога етмаган фарзандларнинг таъминот ундириш ҳақидаги суд буйруғи қарздорнинг аризасига кўра, суд томонидан бекор қилинганда суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тургатиши мумкин. Бундай ҳолатда алимент ундирувчи даъво ариза тариқасида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи вужудга келади.

Дилдора НАЗАРОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси