my5
Sevimli

Уй ҳужжатлари тўлиқ бўлмаса меросни қандай расмийлаштириш мумкин?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.05.2021, 22:27
Уй ҳужжатлари тўлиқ бўлмаса меросни қандай расмийлаштириш мумкин?

Таҳририятимизга Олмалиқ шаҳридан М.Аҳмедова қуйидагича мурожаат йўллади:

— Опам турмуш ўртоғи билан 15 йил шаръий никоҳ асосида яшади. Тақдир экан, иккиси ҳам вафот этишди. 6 йилдан бери мен опамнинг уйида яшаяпман. Барча тўловларни тўлаяпман. Уйни ўзимни номимга ўтказишим муаммо бўляпти. Сабаби, уй ҳужжатлари тўлиқ эмас, буни устига поччамнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ота-онасининг ўлим гувоҳномалари йўқ. Поччамнинг акаси бор, аммо у ҳам ҳеч нимани билмайди. Уйни ўз номимга ўтказишим учун нима қилишим мумкин? 

Саволга жавоб олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Ҳилола ЭРГАШЕВА билан боғландик:

— Агар уй-жой марҳум опангизнинг номида бўлса ва сиздан бошқа қариндошлари (болалари, ота-онангиз, опа-сингиллар, ака-укалар) бўлмаса, унда сиз ягона меросхўр сифатида меросни расмийлаштиришингиз мумкин. Мерос нотариал тартибда, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатларни  тақдим қилган ҳолда расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар  мавжуд бўлмаса, аввал судга қариндошлик (опа-синггил) фактини тасдиқлаш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш лозим. Суд қариндошлик (опа-сингил) фактини таслиқлаб берса, кейин меросни  нотариал тартибда расмийштириб, меросхўр сифатида эгаликни белгилаш мумкин.

Агар низоли уй поччангизнинг номига расмийлаштирилган бўлса, мазкур уйда 18 йил давомида узлуксиз яшаб, уй-жойга ўзингизикидек каби виждонан муносабатда бўлиб, барча тўловларни шу муддат давомида амалга ошириб келсангиз, унда эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат – 18 йил асосида (15 йил + 3 йил даво муддати) судгаариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Дилдора НАЗАРОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси