АсосийSavol-javob

Бемор парвариши даври стажга қўшиладими?

Келин бўлганимга 15 йил бўлди, шундан буён қайнотамни парвариш қилиб келаман. Ҳозир қайнотам 90 ёшда. Айтинг-чи, қайнотамни парвариш қилган даврим  стажга қўшиладими?

Гуласал Саъдуллаева, Хоразм вилояти

М.ЗИЯДУЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси “д” бандига асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосасига кўра, иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-банди “д” кичик бандига мувофиқ, I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани, шунигдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаганлардан бирига қўшиб ҳисобланади. 

Низомнинг 65-бандига биноан, I гуруҳ ногирони ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунигдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти:

  • қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
  • ногиронликда бўлганликни, ёшни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотлар ва қараб турилган шахслардан, шунингдек, уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади. Далолатномаларнинг расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойда белгиланади.

    Бошқа янгиликлар