“Автомобилларга видеорегистратор қўйилиши мажбурий қилиб белгилангани ростми?”
Акбар Холиқов, Тошкент шаҳри
Саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Холматжон САЙДАЛИЕВ, ЙҲХББ бошлиғи:
– 2016 йил 1 март кунидан бошлаб кучга кирган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг “Ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятлари” деб номланган бобида ҳайдовчиларга транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан, приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига (фақат ташқи кўринишни тасвирга оладиган видеокамера, навигатор, видеорегистраторлардан ташқари, агар улар ҳайдовчига кўринишни чекламаса) теле, видео мониторлар ўрнатиш таъқиқланади,деб ёзиб қўйилган. Шунга кўра, видеорегистратор ўрнатиш мажбурий эмас.