Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида давом этаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудлар ва тармоқлардаги иқтисодий ҳолат ҳақида сўнгги 6 ойлик ҳисобот маълумотлари тақдим этилди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. Ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган ва инфляция даражаси эса 10,9 фоизни ташкил этди.
Бу ўсишга қайси тармоқлар ҳисобига эришилди?
Таъкидланишича, бу кўрсаткичларга, асосан, саноат (8,5 фоиз), инвестициялар (5,9 фоиз) ва хизматлар соҳаси (8 фоиз) ҳисобига эришилган. Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шундан:
- Навоий кон-металлургия – 26 триллионсўм;
- тўқимачилик – 15 триллион сўм;
- Олмалиқ комбинати – 14,5 триллион сўм;
- электр энергияси корхоналари – 11 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, уларнинг улуши жами саноатда 37 фоизни ташкил қилди.
Саноат тармоқларига имтиёз ва преференциялар берилган, бироқ...
Сўнгги бир ярим йил давомида саноат тармоқларига 50 триллионсўмдан зиёд божхона имтиёзлари ва тариф преференциялари берилган.
Биргина, автомобиль саноатига 9,5 триллион сўмлик, нефт-газ тармоғига 2,8 триллион сўмликбожхона имтиёзлари тақдим этилган. Лекин мазкур тармоқларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қониқарли даража эмаслиги танқид қилинди.