АсосийSport

МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон дзюдо бўйича тўртинчи олтин медални қўлга киритди

'МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон дзюдо бўйича тўртинчи олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Бугун,9 сентябр куни Қозон шаҳри (Татаристон Республикаси)да бўлиб ўтаётган дюздо бўйича финал баҳсларида ҳамюртимиз Шохрухжон Бахтиёров Ўзбекистон терма жамоасига тўртинчи олтин медални келтирди.

Спортчи 100+ кг вазн тоифасида россиялик Валерий Ендовискийга қарши беллашди ва рақибига имкон қолдирмади.

Таъкидлаш жоизки, бундан олдинги финал баҳсларида ҳамюртларимиз Ҳалимажон Қурбонова, Шукуржон Aминова ва Музаффарбек Туробоев ҳам рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритишди.

    Бошқа янгиликлар