БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешга кўра, Толибларнинг Афғонистонда хукуматни жуда тез қўлга олиши дунёнинг бошқа минтақаларида ҳаракат қилаётган террорчи гуруҳларни руҳлантириб юбориши мумкин. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
"Мен жуда хавотирдаман, чунки дунёнинг турли минтақаларида террорчи гуруҳлар ҳаракат қилаётганини кўриб турибмиз. Улар гарчи толиблардан фарқ қилсада, «Толибон» ғалабасидан руҳланиши мумкин.
Агар мамлакатда ҳар қандай шароитда ҳам ўлимга тайёр турган гуруҳлар бўлса ва улар мамлакатга ҳужум қилишга қарор қилса, кўриб турибмизки, армия уларни қайтара олмайди, улар қочади. Афғонистон армияси 7 кунда йўқ бўлди.
У шунингдек, кўплаб мамлакатларнинг террорчилар билан кураш олиб боришга тайёр эмаслигидан хавотир билдириб, терроризимга қарши курашда бирдамлик ва бирлашиш зарурлигини маълум қилди", - дейди БМТ Бош котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Толибон ўзининг янги муваққат ҳукуматини эълон қилган эди ва Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлашини маълум қилди.