Аввалроқ, Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосари вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши судга юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
"Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берганлиги билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди", - дейилади хабарда.