АсосийSport

«Сурхон» клуби футболчиларининг калтаклангани юзасидан ЎФА баёнот берди

'«Сурхон» клуби футболчиларининг калтаклангани юзасидан ЎФА баёнот берди'ning rasmi

“Сурхон” жамоаси футболчилари ва раҳбатияти ўртасида маош тўланмаганлиги сабабли жанжал чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиясизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда" дейилади йиғилишда.

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этади.

    Бошқа янгиликлар