my5
Sevimli

Хонадонларни енгил таъмирлаш учун кредит берилади

ЖАМИЯТ 19.10.2021, 14:54
Хонадонларни енгил таъмирлаш учун кредит берилади

“Туронбанк” АТБ томонидан бирламчи ва иккиламчи бозордан янги хонадон харид қилишлари ва ховли жойларини реконструкция қилишлари учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Бу ҳақида Миллий матбуот марказида “Туронбанк” АТБ вакиллари томонидан ташкил этилган банк хизматлари хусусидаги тадбирда маълум қилинган. 

Матбуот анжумани давомида Чакана кредитларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Саидамирхон Мубаров айни вақтда мижозлар учун ажратилаётган истеъмол, микроқарз, ипотека, таълим, авто ҳариди учун мўлжалланган кредитлар бўйича ҳам маълумот берди.

“Мана масалан сиз товар ёки хизматлардан фойдаланиш учун 3 йилгача бўлган муддатга бошланғич тўловсиз истеъмол кредитини йиллик 26 фоиздан расмийлаштиришингиз мумкин. Биз базавий ҳисоблаш миқдорининг 
300 баробаригача бўлган миқдорда яъни бугунги кунда 81 млн. сўмгача молиявий кўмак беришга тайёрмиз. Кредит сиз билан ҳамкорлик қилаётган корхонанинг ҳисоб - рақамига пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бундан ташқари, зудлик билан мақсадсиз микроқарз керак бўлса биз 50 млн. сўмгача кредит ажратиб беришимиз мумкин. Ортиқча ҳужжатларсиз, фақатгина шахсни тасдиқловчи паспорт билан кредитни олиш мумкин. 
У 2 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга йиллик 26 фоиздан истасангиз нақд, хоҳласангиз пластик карточкага ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Қолаверса, янги автомобил харид қилиш истагида бўлганлар учун банк 
ҳам бирламчи ҳам иккиламчи бозор учун автокредитларни таклиф этмоқда экан. Йиллик 24 фоизда сиз Спаркдан КИА ва Фолксвагенгача олишингиз мумкин. Муддати эса 1 йилдан 4 йилгача. Шу билан бирга, банкимиз томонидан одамларимизнинг бирламчи ва иккиламчи бозордан янги хонадон харид қилишлари ва ховли жойларини реконструкция қилишлари учун ҳам ипотека кредитлари ажратиляпти. 

Қурилиш ва реконструкция учун: 

Фоизи: 17–18 фоиздан; 

Муддати: 20 йилгача;

Миқдори: 309,4 млн. сўм; 

Бошланғич тўлов: 15% 

Тошкент шаҳридан ташқари, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси учун ажратилади.

Янги қурилган ва иккиламчи бозордаги кўп қаватли уйлар ёки якка тартибдаги ҳовли – жойлар сотиб олиш учун:

Муддати: 20 йилгача;

Миқдори: 400 млн. сўм; 

Бошланғич тўлов: 25% 

Хонадонларни енгил таъмирлаш учун:

Муддати: 10 йилгача;

Миқдори: 80 млн. сўм;

Бошланғич тўлов: 0%.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси