my5
Sevimli

Янги 2 та кредит турлари жорий этилди

ЖАМИЯТ 19.10.2021, 15:31
Янги 2 та кредит турлари жорий этилди

Кўпчиликда қизиқиш уйғотган маълумот бу янги жорий этилган “Даво” ва “Саёҳат” номли кредит турлари бўлди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Туронбанк” АТБ вакиллари томонидан ташкил этилган банк хизматлари хусусидаги матбуот анжумани давомида айтиб ўтилган

Уникаллиги билан бошқа молия муассасалариникидан ажралиб турувчи ушбу банк маҳсулотлари ҳақида сўз юритар экан, Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Рахимжон Махмудов қуйидагиларни таъкидлади. 

“Фуқароларнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, қолверса, банк кредит бозорининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олиб биз янги 2 та кредит турини ҳам жорий этдик. Булар юқорида айтганларимиз, “Даво” ва “Саёҳат” номли кредит турларидир. Тасаввур қилинг, зудлик билан Ўзбекистондаги маълум бир клиникаларда даволанишингиз ёки яқинларингизнинг физиологик ҳолатини санаторияларда яхшилашингиз керак бўлиб қолганда, биз 3 йилгача бўлган муддатга, йиллик 24 фоизда, бошланғич тўловсиз 50 млн. сўмгача кредит ажратишимиз мумкин. Маблағ шартнома асосида тиббиёт муассасасининг ҳисоб – рақамига пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Шунингдек, оилавий, дўстлар билан, ёки асалойини ўтказиш учун чет элга сафар қилишни режалаштирганлар учун ҳам “Саёҳат” номли кредитни ишга туширдик. Сиз ўзингиз маъқул кўрган тур – фирма билан манзилларни танлайсиз, биз эса 5 миллиондан 21 миллион сўмгача молиявий кўмак берамиз. Мазкур кредит фоизи 26% ва 2 йилгача бўлган муддатга 2 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредит туристик фирманинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан берилади”. 

Берилган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, “Туронбанк” АТБ томонидан аҳоли эҳтиёжлари учун қарийб 480 млрд. сўм миқдордаги чакана кредитлар ажратилган ва бу ишлар жадал суръатларда давом этмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси