Sevimli

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида зўравонлар кўплиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 26.11.2021, 21:04
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида зўравонлар кўплиги маълум қилинди

Ўзбекистонда хотин қизларни зўравонлик ва тазйиқнинг барча шаклларидан ишончли ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар олиб борилаётган бўлса-да, суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳанузгача учрамоқда ва ҳатто кўрсаткичи йилдан йилга статистик жиҳатдан юқорилаб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 26 октябрь куни Бош прокуратура томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ўтказилган “Янги Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференцияда Олий суд судьяси Нодира Ҳакимова маълум қилди.

"Аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган Республикадаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида жами 2423 нафар шахсга нисбатан 2.012 та жиноят ишлари кўрилган. Бундай жиноятларни содир этганлиги учун шахсларнинг судланиш кўрсаткичи вилоятлар кесимида таҳлил қилинди. Зўравонларнинг аксарияти Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди. Жабрланган аёллар ҳам айнан шу ҳудудларда кўпчиликни ташкил этди. 2300 нафар жабрланган аёлларнинг 353 нафари, яъни 15 фоизи Тошкент вилоятида, 393 нафари, яъни 17 фоизи Самарқанд вилоятида, 225 нафари, яъни 10 фоизи Тошкент шаҳрида яшаб келаётгани аниқланди", - дея маълумот берди Олий суд судьяси.

Тадбирда таъкидланишича, мазкур аёлларнинг моддий жиҳатдан мустақиллиги ўрганилганида, жабрланган аёлларнинг 1976 нафари, яъни 86 фоизи ишсиз экани маълум бўлган. 

"Демак, моддий қийинчилик оилавий низоларнинг сабаби бўлса, эркакларнинг ҳам ожиза ёлларга қўл кўтариб, зўравонлик қилишига омил бўлиши мумкин",- дея қўшимча қилди Нодира Ҳакимова. 

 

 Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1