Sevimli

Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

ЖАМИЯТ 03.12.2021, 15:12
Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси депутатларнинг ташаббуси билан чақирилган ҳолда ўтказилган. 

Унда туман Кенгашининг 30-“Уйшун” сайлов округидан сайланган депутат Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда депутат аёлнинг беҳаё тасвирлар акс этган видео тарқалган эди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия” раиси Дилором Зулёрованинг ахбороти эшитилган.

Комиссия раисининг ахбороти ва депутатларнинг қўшимча таклиф, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни, сессияда қатнашган 24 нафар депутатдан 23 нафари ёқлаб овоз беришган.

Шу тариқа сессия ишида Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1