sevimli
Sevimli

2022 йилда Ўзбекистонда халқаро театр фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 04.12.2021, 17:59
Теглар: театр
2022 йилда Ўзбекистонда халқаро театр фестивали ўтказилади

Аввалроқ Маданият вазирлигида барча давлат театрлари директорлари ва режиссёрлари ҳамда “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида долзарб масалаларга бағишланган муҳокама ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу йиғилиш сўнгида, шунингдек, театрлардаги ёш режиссёрларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, тажрибали устоз режиссёрлар томонидан малака ошириш лабораториясини босқичма-босқич ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Маданият вазирли бу ҳақда маълум қилди.

Қайд этилишича, шу жумладан , 2022 йилда театрларда тарихий ва классик асарлар яратиш ва саҳналаштириш ишларига катта эътибор қаратилади. Штат бирликларини қайта кўриб чиқилади ҳамда 2022 йилда Ўзбекистонда Халқаро театр фестивали ўтказилади.

Тадбирда ушбу фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш каби кўплаб зарур масалаларда мутасадди раҳбарлар ва ходимларга кўрсатмалар берилган.

Шарҳлар

Театрда нотўғри фаолият юритган раҳбарлардан бири ишдан олинди, икки нафарига ҳайфсан эълон қилинди

04.12.2021, 17:21

Куни кеча, 2 декабрь куни Маданият вазирлигида республикадаги барча давлат театрлари директорлари ва режиссёрлари ҳамда “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси