АсосийJamiyat

Андижондаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Андижондаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бугун, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги касалхонада портлаш содир бўлди.

ФВВнинг тақдим этган қўшимча маълумотларига кўра, шифохонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.  

Ҳодиса оқибатида 1 нафар киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган.

    Бошқа янгиликлар