Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Туғруқхонадан бола асраб олиш мумкинми?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар: Ота-она, Бола

“Фарзанд асраб олмоқчимиз. Туғуруқхонадан фарзанд асраб олса бўладими? Бунинг учун кимга мурожаат қилишимиз лозим”

Ботировлар оиласи, Навоий ш.

Д.КЕНЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари:

— Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган “Гўдаклар уйлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ота-она ёки бошқа шахслар томонидан туғуруқхона ёхуд бошқа тиббиёт муассасасида қолдирилган гўдаклар шу муассаса раҳбарияти, ҳуқуқшуноси, ҳудуд ички ишлар органи ходими ҳамда маҳаллий васийлик органи вакили иштирокида баённома билан расмийлаштирилиб, Гўдаклар уйига топширилади. Туғуруқхона ёки бошқа турдаги тиббиёт муассасаларидан тўғридан-тўғри фарзанд асраб олиш мумкин эмас. Фарзанд асраб олиш истагидаги шахсларни рўйхатга олиш Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бунда фуқаронинг шахсан иштирок этиши, фарзанд асраб олиш қоидалари билан танишиши муҳим аҳамиятга эга.           Шунингдек, “Ўрта махсус маълумотлиларга устама берилмайдими?”, “Муддати ўтган паспортнинг жаримаси қанча?”, “Ердан фойдаланмай солиқ тўлаш тўғрими?” каби саволлларга “Даракчи” газетасининг 4 август куни сотувга чиқадиган янги сонида жавоб топишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram