Sevimli

Доимий рўйхатга қўйиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

САВОЛ-ЖАВОБ 08.08.2016, 12:24
Теглар: Ўзбекистон, Тошкент
Доимий рўйхатга қўйиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Тошкент шаҳрига доимий прописка қилиниши мумкин бўлган шахслардан қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

У.Очилов, Тошкент шаҳи

Б.Шорихсиев, Ички ишлар вазирлиги ХЧК ва ФРБ бошлиғи:

— Амалдаги меъёрий ҳужжатларгакўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинадиган фуқаролар туман, шаҳар ИИБ ХЧК ва ФРБга қуйидаги ҳужжатларни:

•  Белгиланган шаклдаги доимий прописка қилиш тўғрисида ариза;
•  Фуқаролик паспорти;
•  Контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Қуролли Кучлар офицерининг шахсий гувоҳномаси;
•  Турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
•  Уй-жой мулкдорларининг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси;
•  Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
•  Ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини деб, эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси;
•  Меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри, хотини ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар охирги яшаш жойидан оилавий аҳволи тўғрисида ФҲДЁ органининг маълумономаси;
•  Васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
•  Давлат божи тўланганлик тўғрисидаги квитанцияни тақдим этадилар.

Шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз, болаликдан ногиронлар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар, ушбу фуқаролар томонидан тиббий меҳнат эксперт комиссияси берган маълумотнома тақдим этадилар. 

Шунингдек, “Автобезак учун жазо борми?”, “Пул жўнатмаларининг нархи қанча?”, “Ўқитувчи неча йилда малака ошириши керак?”, “Болалар учун либослар қандай танланади?” каби бир қатор саволларга “Даракчи” газетасининг 11 август куни сотувга чиқадиган янги сонида жавоб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Mуваққат ҳукумати билан музокара ўтказди

30.11.2021, 22:49

2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари...
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

16.11.2021, 22:01

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...