sevimli
Sevimli

Қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.10.2016, 11:23
Теглар: Ўзбекистон
Қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади?

“Айтингчи, қандай ҳолларда Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади?”

Дилдора Собитова, Самарқанд вилояти

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари янги таҳрирда келтирилди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш ҳолатлари белгилаб берилди. Хусусан:

1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар идораларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт

“Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқариладиган 40-сонида қонун ҳужжатларига киритилган муҳим ўзгартиришлар билан танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Mуваққат ҳукумати билан музокара ўтказди

30.11.2021, 22:49

2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари...
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

16.11.2021, 22:01

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик...
Бокс: Ўсмирларимиз халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

10.11.2021, 18:23

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.  Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 108 нафар боксчи иштирок этди. Қувонарлиси,...
Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ёшлари 3-турда Қувайтни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади

02.11.2021, 17:16

Осиё кубоги саралаш босқичининг 3-тур доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қувайтга қарши майдонга тушди. “Пахтакор” стадионида кечган баҳсда ҳамюртларимиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва саралаш баҳсларини 1-ўринда...