1. Қомати тўладан келган аёллар гардеробида, албатта, уларнинг бўйларини баланд кўрсатувчи кийимлар бўлиши шарт.
2. Қаймоқ ранг туфли оёғингизни узунроқ ва бўйингизни баландроқ кўрсатади, қолаверса бу рангдаги пойабзал исталган рангли кийим билан мослашаверади.
3. Тўлачадан келган аёлларимизга кўкрак қисми ёпиқроқ либослар тавсия этилади. Шунингдек, бўйинга қават-қаватли ёки йирик тақинчоқ тақиш ҳам асқатади.
4. Гардеробингизда, албатта, ёпинчиқли кўйлаклар бўлсин. Бундай ёпинчиқлар ёрдамида қоматдаги нуқсонларни беркита оласиз.
5. Яна бир маслаҳат – тўқ рангли жемпер ёки ёқаси V-кўринишидаги пиджак сотиб олинг. Агар бундай пиджакни, классик услубдаги қора шим ва пошнали туфли билан кийсангиз, оёқларингиз узун ва озғин кўринади.
6. Гардеробда бир хил ранг ва услубдаги кийимлар бўлмасин. Ранг ва услуб борасида тажриба қилишдан чўчиманг. Ёрқин рангдаги замонавий тақинчоқлардан ҳам фойдаланинг.
7. Вертикал чизиқли кийимлар тўлачадан келган аёлларга жуда ҳам ярашади.