Алимент миқдори қандай белгиланади?
Вояга етмаган болалар таъминоти учун ота-она ўртасида ўзаро келишув бўлмаган тақдирда, суд томонидан ойлик иш ҳақи ёки умумийдаромадининг биттабола учун тўртдан бир қисми, иккита бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун яримиси миқдорида ундирилади. Тўлов тури тарафларнинг моддий ва оилавий ахволидан келиб чиқиб белгиланади.
Суммани ўзгартириш мумкинми?
Алимент тўлайдиган ота-онанинг ойлик иш хақи ёки бошқа турдаги даромад ҳисоби ўзгариб турса, суд орқали алимент миқдори ўзгартирилиши мумкин. Бунда алимент суммаситарафларнинг молиявий ахволини инобатга олган холда камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Неча ёшгача тўланади ?
Бола балоғат ёшига етгач (18 ёш) ёки вояга етмасдан туриб тўлиқ муомила лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидин фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.
Ота-оналик ҳуқуқларининг бекор қилиниши алимент тўлашдан озод этадими ?
Ота-оналик хуқуқининг бекор қилиниши дегани бола тарбиясида у ёки бу тарафнинг иштироки таъқиқланади, деган изоҳга эга. Тарафларнинг ота-оналик хуқуқлари бекор қилинган тақдирда ҳам вояга етмаган бола таъминотихуқуқи бекор қилинмайди.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси