my5

Миллий маҳсулотлардан Ватан харитаси

Рекорд 01.11.2017, 16:45
969
Миллий маҳсулотлардан  Ватан харитаси

Пойтахтимиздаги “Самарқанд-дарвоза” савдо-кўнгилочар марказида ошпаз ва ресторатор Баҳриддин Чустий миллий озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг энг катта харитасини яратди. Озиқ-овқатлардан қилинган маҳсулот Interrecord агентлиги томонидан “миллий маҳсулотлардан қилинган энг катта Ўзбекистон харитаси” дея рўйхатга олинди. Харита узунлиги 6 метр, кенглиги 3 метр бўлиб, уни тайёрлашда 20 дан зиёд миллий маҳсулотлардан фойдаланилди. Ҳар бир вилоятни, шунингдек, чегаралар ва дарёларни акс эттириш учун муайян маҳсулот, жумладан, Андижон учун девзира гуруч, Фарғона учун Қўқон ҳолваси, Жиззах учун сомса ишлатилган. Республика чегарасини қизил, вилоятлар чегарасини сариқ рангли парварда билан ажратиб чиққан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81