Му5
13

1 СОТИХ ЕРГА ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАНАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 13.12.2017, 15:53
5573
1 СОТИХ ЕРГА ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАНАДИ?

— Аҳоли пунктлари ҳамда аҳоли пунктларидан ташқарида 1 сотих ер учун қанча солиқ тўланади?

Аҳмад Илёсов, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани

Д.ЖУМАЕВ, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 287-моддасига асосан Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоий шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир. 293-моддасида ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилиши ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ер солиғини тўловчилар бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобини мунтазам юритиши белгилаб қўйилган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори, 20-иловаси, 8-жадвалига мувофиқ қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғи ставкалари қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Бухоро вилояти бўйича деҳқон хўжалигини юритишга берилган ерлар, суғориладиган ҳамда лалми ерлар тоифаси бўйича ставкалар белгиланган. Шу аснода суғориладиган зона бўйича: ахоли пунктларида 0.01 га учун ер солиғи ставкаси 5 364.5 сўм, аҳоли пунктларидан ташқарида 0.01 га учун ер солиғи ставкаси 2 680.8 сўм белгиланган. Суғорилмайди гаи лалми ерларга 0.01 га учун ер солиғи ставкаси 497,5 сўм миқдорида белгиланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz