ШАРОИТИ ОҒИР ЖОЙДА ИШЛАГАНЛАРГА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 16.12.2017, 11:31
1837
ШАРОИТИ ОҒИР ЖОЙДА ИШЛАГАНЛАРГА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

— Шароити инсон саломатлигига салбий таъсир этадиган жойда ишлаган инсонга пенсиятайинланётганда имтиёз бериладими?

Лола Кенжаева, Навоий вилояти

М.Тлеуов, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари в.б:

— Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўрисида"ги Қонунинг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:

Ёшидан қатъий назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси