Му5
3

НИКОҲ ТУЗИШ ҚАНЧА МУДДАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 16.12.2017, 11:36
2401
НИКОҲ ТУЗИШ ҚАНЧА МУДДАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

— ФҲДЁ томонидан рўйхатдан ўтиш учун қанча муддат ичида ариза топшириш керак?

Телеграмдан келган савол

Ҳ.НАСИМОВ, Нотариат, адвокутура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бўлим бошлиғи:

— Оила Кодексининг 13-моддасига асосан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Шарҳлар