Му5
13

«НА АЖРАШАДИ, НА ЭРИ БИЛАН ЯШАЙДИ»

САВОЛ-ЖАВОБ 23.12.2017, 18:23
4017
«НА АЖРАШАДИ, НА ЭРИ БИЛАН ЯШАЙДИ»

Ўтган йили қўшним ўғлини уйлантирди. Ёшлар икки ойгина яшашдию, сўнг келин уйига кетиб қолди. Ўшандан буён бўлак яшашади. Яқинда қўшнимнинг ўғли ажрашиш учун «ЗАГС»га ариза берди. Аммо ажрим ҳал қилинадиган кунда келиннинг иштирок этмагани боис ишни судга оширишди. Суд келиннинг ажримга норози эканлигини инобатга олиб, даъвони рад этди. Шу келинни сира тушунолмаяпмиз, ажрашишни истамайдию, аммо эри билан бирга яшашга ҳам хуши йўқ. Қўшним эса ажрим бўлмасдан сепини олиб кетмайди деяпти. Агар қудалар келиб, сепини талаб қилишса, олиб кетишлари мумкинми?

Исми сир тутилди.

Турмушга чиқиши муносабати билан фарзандига ота-онаси томонидан қилинган барча мол-мулк (сеп) келиннинг шахсий мулки ҳисобланади. Мулк эгаси ўзаро никоҳдан ажрашиш масаласи ҳал этилмасидан олдин ҳам ўзига тегишли мулкни талаб қилиб олиши мумкин.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz