41

Вақтинчалик рўйхатда туриб яшаётганлар тошкент шаҳрида мерос олиш ҳуқуқига эгами?

САВОЛ-ЖАВОБ 11.01.2018, 10:20
1840
Вақтинчалик рўйхатда туриб яшаётганлар тошкент шаҳрида мерос олиш ҳуқуқига эгами?

— Вилоятдан келиб вақтинчалик рўйхат асосда яшаётган фуқаро Тошкент шаҳрида мерос олиш ҳуқуқига эгами?

Хайрулло Қўшанов, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани

Ф.РАХИМОВ, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси катта маслаҳатчиси:

— Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 36-моддасига мувофиқ мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига асосан ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек, ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 3-бандига мувофиқ фуқароларни доимий прописка қилиш "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ рўйхатнинг 1-бандига "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек мерос бўйича, суднинг қарорига кўра турар жой олган фуқаролар киради.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz