Ташкент +36° Mon 10:51
Долзарб мавзулар Фото

Психолог бўлишни истамайман. Ўқишимни ҳамширалик йўналишида давом эттирсам бўладими?

Бўлимлар: САВОЛ-ЖАВОБ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 12:06

— Термиз давлат университетининг психология факультетидан Тиббиёт академиясининг олий ҳамширалик факультетига ўтказса бўладими?

Нозима Иброҳимова, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри

Д.Набиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари:

— Мазкур масала Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловасида "Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари билан тартибга солинади. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларнинг сайтларида алоҳида маълумотлар базаси ташкил этилган.

Юқорида номи келтирилган қарор талабларига кўра, Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашнинг умумий қоидалари, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишларини (мутахассисликларини) белгилаш қуйидаги мезонларга асосланади:

  • таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади;
  • олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун ўқишга киришда синов ўтказиладиган фанлари таркиби ва таълим соҳаси ҳамда ўқиш муддати бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) турдош деб ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии