Ташкент +7° Mon 18:08
Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хорижда туриб янги паспортни қандай олиш мумкин?

Бўлимлар: САВОЛ-ЖАВОБ
Теглар:
Добавлено: 13.01.2018, 09:45

Чет элда доимий ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортининг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда, паспортни расмийлаштириш тартиби қандай бўлади?

Назокат Тўраева, Хоразм вилояти

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги:

— Паспортнинг амал қилиш муддати чет элда тугаган, у яроқсизланган ёки йўқолган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ўзгарган, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар аниқланган, варақлар ишлатиб бўлинган ва бошқа ҳолларда) чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси янги паспортни расмийлаштириш учун ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.

Агар фуқаро турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, фуқаро ўзи турган мамлакат консуллик округига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат килади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии