41

2-гуруҳ ногиронларига қандай имтиёзлар бор?

САВОЛ-ЖАВОБ 16.01.2018, 10:05
14121
2-гуруҳ ногиронларига қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналининг маълумотига кўра:

1. I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

2. Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.

Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

3. Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz