41

Арзон уй-жой учун дастлабки бадални тўлашда имтиёзлар борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 20.01.2018, 08:55
4153
Арзон уй-жой учун дастлабки бадални тўлашда имтиёзлар борми?

Ёшим 73да. 11 нафар фарзандим бор. Қариганимда бир хонали бўлса ҳам арзон уй-жойлардан олиб, хотиржам яшасам дейман. Аммо дастлабки бадални тўлашга пулим йўқ. Мен учун имтиёзлар борми?

Муниса Ибрагимова, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани

С.Закиров, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари:

— “Ипотека-банк" АТИБ уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон билан рўйхатга олинган "Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида"ги Низом талабларига мувофиқ ажратилиши белгиланган. Ушбу тартибга асосан ипотека кредити, миқдори уй-жой қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги, ариза берувчи ипотека кредити олиш учун уй-жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши кераклиги белгиланган.

Юқоридаги Низомнинг 12 бандига асосан ушбу маблағлар ариза берувчининг номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамида миллий ёки чет эл валютасида мавжуд бўлиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу жамғарма омонат ҳисобрақамларига қонунчиликда тақиқланмаган йўллар орқали пул маблағларини ўтказиш мумкинлигини маълум қиламиз.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz