42

Қарор шарҳи: "Ҳайдалмаган "Нексия"мни металлоломга топшираманми?"

САВОЛ-ЖАВОБ 22.01.2018, 11:55
8449
Қарор шарҳи: "Ҳайдалмаган "Нексия"мни металлоломга топшираманми?"

“Эшитишимча, 1996 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар 2018 йилдан техник кўрикдан ўтказилмасмиш...”, “1997 йилда "Нексия" автомашинасини сотиб олганман. Иш давомида хизмат машинасидан фойдаланганлигим сабаб сотиб олган автомобилимга эҳтиёж бўлмаган. "Нексия"мни нафақага чиқсам ҳайдайман, деб асраб қўйгандим. Машина ҳали деярли янги. Энди унинг тақдири нима бўлади?”, “Экин-текинларга бориб-келиш учун яқинда “Жигули” машинасини сотиб олган эдим. Сотиб олган машинамни металлоломга топшираманми?”...

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 707-сонли "Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилингач, муштарийлар таҳририятимизга ана шу мазмундаги саволларни йўллашди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев ана шу каби саволларга ойдинлик киритди.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 707-сонли қарори мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Бунга қадар ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бор эди. 2017 йил сентябрдаги 707-сонли қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда 20 ва ундан кўп йил муддатда фойдаланилган ва суд қарори асосида давлат даромадига ўтказилган ҳамда фойдаланишга яроқсиз­лигини аниқлаш учун давлат суд ижрочилари юритишида бўлган автомототранспорт воситаларини хатловдан ўтказиши ҳамда бу автоуловларни белгиланган тартибда иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотларига металл парчалари нархида топшириш чораларини кўриш қатъий белгилаб қўйилди. Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш суд қарори асосида амалга оширилади. 20 ва ундан кўп йил муддатда фойдаланилган ва суд қарори асосида давлат даромадига ўтказилган ҳамда фойдаланишга яроқсизлигини аниқлаш учун давлат суд ижрочилари юритишида бўлган автомототранспорт воситалари хатловдан ўтказилади.

— Автомобилнинг ҳақиқатдан ҳам яроқсиз эканлиги қандай аниқланади?

— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг мутахассислари ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхоналар вакиллари томонидан аниқланади. Давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаларининг яроқсиз эканлиги тўғрисидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли Қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкция­сининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник талабларга мос келмайдиган автомототранспорт воситаларига берилади.

— Юқорида келтирилган, одамларни хавотирга солаётган мурожаатларга қандай изоҳ берасиз?

— Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 707-сонли Қарори фақат давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаларига тааллуқли. Ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари асосида техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларидан фойдаланиш қонунчиликда тақиқланмаган.

Инобат Эрназарова тайёрлади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+8° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz