Э.Муҳитдинов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасида интизомий жазолар белгиланган.
Жумладан, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
- ҳайфсан;
- ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
- меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳакининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
Ушбу кодекснинг модда талабларида назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.