Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Қурбонлик фазилатлари

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 14.08.2018, 12:33

Ислом оламида бешинчи аркон муборак ҳаж зиёрати адо қилинадиган Зулҳижжа ойи яқинлашиб келмоқда. “Йўлга қодир бўлганлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир”-деган оятга, Аллоҳни амрига мувофиқ ҳожилар ҳаж зиёратига ошиқмоқдалар.

Зулҳижжа ойининг фазилатли қурбонлик куларида қурбонликни ният қилганлар, бу ниятини адо қилганларга беҳисоб ажру-савоблар ёғилиши бор. Ҳазрати Али (к.в) Расулуллоҳ с.а.в. дан ривоят қилган ҳадисда: “Кимки қурбонликка жонлиқ олиш учун бозорга борса, Аллоҳ таоло ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этилади ва гуноҳларини кечиради. Қурбонликни савдо қилаётганда, айтган сўзларини тасбеҳ ўрнига қабул қилади. Қурбонлик учун берган ҳар бир дирҳамига етти юз дирҳам савобини беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қониданўнта фаришта ясатади ва улар қиёматгача унинг истиғфорини айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмаси учун бир қулни озод қилганлик савоби ёзилади”, - дедилар.

Бу муборак ҳадисдан маълум бўладики, қурбонлик учун қилинадиган ҳар бир ҳаракатга савоб бўлар экан. Мана шундандай совоб илинжида бўлганлар қурбонлик учун қандай жонлиқ мумкину-қандай жонлиқлар мумкин эмаслигини яхши билишлари лозим бўлади. Қурбонликка туя, сигир, қўй-эчки каби жонлиқлар қилинади, лекин товуқ, ғоз каби паррандалар бўлмайди. Энди мана шу қурбонликка аталган жонлиқлар туя, сигир беш-етти киши номидан, қўй-эчки бир киши номидан қурбонлик қилинади. Бу жонлиқлар ориқ, касал, гўлоқ, кўр, шоҳи синган, қулоғини ярмидан кўпи кесилган, нуқсонли бўлмаслиги, ҳар жиҳатдан соғлом, семиз, айблардан холи бўлишлиги мақсадга мувофиқдир.

Қурбонликни ният қилганлар жонлиқни сўядиган вақтни ҳам яхши билишлари лозим. Қурбон ҳайити ўқилгандан сўнг жонлиқлар сўйилади ва учинчи кун аср намозигача қурбонликлар адо қилинади. Ҳайитдан илгари сўйиб қўйса, ёки уч кунни ўтказиб сўйса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Баъзи қассобларни ўртасида савол бўлиб қолади: Уч кун қурбонлик кунларида одатдагидек мол сўйиб дўконга олиб келса, қурбонликка ўтиб кетаркан?-дейишлари мутлоқо нотўғридир. Чунки қурбонликка ният бор, жонлиқни эҳсон қилиб тарқатиш бор, лекин одатдагидек мол сўйишда ният фақат савдо учунбўлгани боис, улар қурбонликка ўтмайди.
Қурбонликни ҳайит кунидан бошлаб, уч кун ичида адо қилганларга Расулуллоҳ с.а.в. хушхабар этиб муборак ҳадисда:

“Гувоҳлик бераман, ҳар ким қурбонлик қилса, қурболикни ерга томган биринчи томчи учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ўтмишдаги гуноҳларини мағфират этади”-дедилар.
Яратган парвардигор юртимиз, халқимиз учун, келаётган қурбон ҳайитини барокотли қилсин, барчаларимизни бу улуғ кунлар фазилатидан насибодор айласин!

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қурбон ҳайити байрами 21 августда нишонланади.


“Қизбиби” жомеъ масжиди имом-хатиби
Ҳазрат Жаҳонов.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА