АсосийSavol-javob

Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

'Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?'ning rasmi

Ўзбекистонда баъзи тоифадаги шахсларга автомобиль бошқарувида хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали:

- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

- транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

- ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

- орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

- аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

- аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

    Бошқа янгиликлар