13

​Тест: Яқинингизни кечира оласизми?

СУҒДИЁНА 14.11.2018, 09:47
6052
​Тест: Яқинингизни кечира оласизми?

Дейлик, турмуш ўртоғингиз сизни қаттиқ хафа қилди. У билан қанча вақт гаплашмай юра оласиз? Айбини тан ол-са-чи, кечирасизми?

Қуйидаги тест ёрдамида ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин.

1. Бозорда кимдир оёғингизни босиб олди. Сизнинг ҳолатингиз?..

А. «Ҳечқиси йўқ» дея эътибор бермайсиз.

Б. Жаҳлингиз чиқади.

В. Ўзингизни четга оласиз.

Г. Сиз ҳам унинг оёғини босасиз.

2. Бир неча ой олдин хафалашиб қолган дугонангиз «SMS» ёзиб, тўйига таклиф қилди. Нима қиласиз?

А. «Асабийлашсам керак».

Б. «Аниқ жаҳлим чиққан бўлар эди».

В. «Дугонам учун хурсанд бўламан».

Г. «У кимга турмушга чиқаётгани қизиқ, тўйга бораман».

3. Тасаввур қилинг, ишга жойлашиш учун келган номзодлар орасида мактабда сиз билан кўп жанжаллашган аёл ҳам бор.

А.«Суҳбат кўнгилдагидек ўтишига ҳаракат қиламан».

Б. «Суҳбатдан ўта олмаслиги учун бор имкониятимни ишга соламан».

В. «Уни шу аҳволда кўриб турганимдан хурсандлигимни яширмайман».

Г. «Ўзимни хотиржам тутаман».

4. Кўп йиллардан бери кўрмаган дугонанингизни учратиб қолсангиз нима қиласиз?

А. Қаерга йўқ бўлиб кетганига қизиқасиз.

Б. Хурсанд эканингизни яширмайсиз.

В. Номига кўришгандек бўласиз;

Г. Дугонангиз билан узоқ суҳбатлашасиз.

5. Турмуш ўртоғингиз телефонингиздаги «SMS» ни ўқиётганини кўриб қолдингиз...

А. «Жаҳлим чиқади ва буни яширмайман».

Б. «Бу бор-йўғи «SMS» хафалашишга арзимайди».

В. «Бошқа бундай қилмаслигини сўрайман».

Г. «Менга ишонмаслигидан хафа бўламан».

6. Вақтинча ишсиз бўлган яқинларингиздан бири сизни пул сарфлашни билмасликда айбласа...

А. Ишларингизга аралашмаслигини айтасиз.

Б. Жаҳлингиз чиқади.

В. Атай қилаётганини биласиз ва ўзингизни қўлга оласиз.

Г. Уни эшитасиз.

7. Сизнинг-ча, кечириш бу ...

А. Кимнингдир тақдирини ўзгартириш.

Б. Олдинга қадам ташлаш.

В. Дилозорни унутиш.

Г. Нохуш хаёллардан халос бўлиш.

8. Қилган ишидан пушаймонлигини айтган яқинингизга нисбатан қандай ҳисларни туясиз?

А. Қаҳр.

Б. Аламзадалик.

В. Тушуниш.

Г. Ҳамдардлик.

9. Институтда сизни имтиҳондан йиқитишга уринган ўқитувчининг вафот этгани ҳақида эшитиб қолдингиз.

А. «Сира ҳам ачинмайман».

Б. «Яқинларига сабр берсин...».

В. «Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин».

Г. «Бу савдо ҳаммамизнинг бошимизда бор».

10. Дилозорга нима деган бўлардингиз?

А. «Менга етказган озорларингиз ўзингизга қайтади».

Б. «Бундан буён менга ҳеч қандай ёмонлик қилолмайсиз».

В. «Аслида, сиз яхши одамсиз. Шу ҳақида ўйлаб кўринг».

Г. «Сизни қанчалик ёмон кўришимни билсангиз эди».

Жавобларни қуйидаги жадвал асосида ҳисобланг:

Саволлар

а

б

в

г

1

4

2

3

1

2

1

2

3

4

3

3

1

2

4

4

2

3

1

4

5

4

3

2

1

6

2

1

4

3

7

3

2

1

4

8

1

4

2

3

9

4

3

2

1

10

1

2

3

4

10 - 17 балл:

Кимнидир кечиришингиз қийин. Бўлиб ўтган воқеаларни узоқ вақт унута олмайсиз. Бу ишингиз ўзингизга ҳам малол келса-да, тан олгингиз келмайди.

Энг аввало, ҳиссиётларингиз билан ишлашни ўрганинг. Кимдандир ранжисангиз, унга нисбатан пайдо бўлган ҳисларни таҳлил қилинг. Ва масаланинг ечимини топишга урининг.

18 дан 24 баллгача:

Яқин инсонингиз билан хафалашиб қолсангиз, руҳингиз чўкади. Асабийлашасиз, хатти – ҳаракатларингизни бошқара олмай қолишингиз мумкин. Аммо ҳовурингиздан тушгач, барини осон унутасиз. Бироқ бу қачон юз беришини билиб бўлмайди.

Маслаҳатимиз, жаҳлингиз чиққанида тилингизга эҳтиёт бўлинг.

25 дан 31 баллгача:

Сизни хафа қилиш қийин. Ҳатто кимнингдир қўпол муомаласидан ҳам ранжимайсиз. Сабаби, вазиятни тўғри таҳлил қилишни биласиз. Аммо баъзилар буни ўзларича тушунишади ва сиздан фойдаланишлари мумкин.

Гоҳида ҳиссиётларга эрк бериш керак. Ҳар нарсани ичга ютавериш яхши эмас.

32 дан 40 баллгача:

Кечиримли бўлишга ҳаракат қиласиз. Аммо хатти – ҳаракатларингиз аламзада эканингизни сездириб қўяди. Баъзан сизни ранжитган одамдан ўч олишни истайсиз. Ва беихтиёр унга зиён етказишингиз мумкин.

Кимдандир норози бўлсангиз, яширманг. Юзига айтинг. Ортдан пичоқ уриш номардлик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси