Ташкент +4° Fri 23:18
Долзарб мавзулар Фото

Қаҳратонда жозибали кўриниш сирлари

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 17.12.2018, 13:56

Крем танлаш муҳим!

Совуқ тушиши билан юзлариимз озорланади. Кремлардан ҳам айни совуқ кунларда кўпроқ фойдаланамиз. Фақат таркибидаЕ ва D витамини, авокадо ёғи борларидан ишлатинг. Агар юз терингизда қизил юлдузчалар пайдо бўлса, К витаминли кремдан фойдаланиш тавсия этилади.

Пардоз-андоз қуруқ бўлмасин!

Иложи борича қуруқ пардоз воситаларидан фойдаланманг. Яхшиси, крем кўринишидагиларни ишлатинг, масалан, кремли ёғупа, қуюқ қалам, крем таркибли тенлар. Кўчага чиқишдан олдин эса номига упа суртиб олинг.

Спирт мумкинмас!

Қиш келиши билан чўмилиш учун гел, скраблардан воз кечган маъқул. Юз тозалаш воситаларини эса албатта, таркибида спирт бўлмаслиги аҳамиятли. Вақти-вақти билан танангизга, сочларингизга эфир ёғларидан суртиб туришни ҳам унутманг.

Таомномада гап кўп

Балиқ гўшти, ёнғоқ, зайтун ва қовоқ уруғи ёғи таомномангиздан жой олса, нур устига нур бўлади! Цитрус мевалар ва кўкатлар таркибидаги С витамини ҳам организмингиз учун кони фойда бўлиб, гўзал кўринишни таъминлайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии