41

​"Пенсия ёшига тўлишим билан ишдан бўшатишди..."

САВОЛ-ЖАВОБ 26.02.2019, 15:39
5325
​"Пенсия ёшига тўлишим билан ишдан бўшатишди..."

— Пенсия ёшига тўлганим сабаб, 30 ноябрда ишдан бўшатишди. Бундан норозиман, чунки иш берувчи томо­нидан меҳнат ҳуқуқларим паймол қилинди. Қайси судга мурожаат қилсам бўлади?

Х.Фозилов, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани

Саволга Шерзод РАЖАБОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси жавоб берди:

— Меҳнат кодексининг 270-моддаси талабига кўра, ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у би­лан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб, бир ой муд­дат ичида бевосита судга берилади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддаси талабига кўра, ишга тиклаш ҳақидаги даъво ариза билан юқорида қайд этилган муддат ичида ўзингиз ишлаган ташкилот жойлашган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман, шаҳар) судига мурожаат қилишингиз мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° туманно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz