41

Нега бизнинг маҳаллани газсиз қолдиришди?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 13:48
107
Нега бизнинг маҳаллани газсиз қолдиришди?

— 2015 йил Янгиариқ туман газ таъминоти корхонаси раҳбарияти бизнинг маҳалламизни табиий газ тармоғидан ажратиб қўйишди. Раҳбарга мурожаат қилганимизда “сизларнинг ҳудудингиз табиий газ тармоғидан 2015 йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан узилган”, деган ишонарсиз жавоб қайтарди. Боиси, қарорнинг нусхасини кўрсатолмади. Бизнинг маҳаллани табиий газсиз қолдиришгани сабабини аниқлашда амалий ёрдам берсангиз, илтимос.

Барно Атамуратова, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви томонидан ўрганилган натижаларга кўра:
— Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулбоғ” маҳалласида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 июлдаги 26-сон йиғилиш баёнида белгиланган топшириқларга асосан табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилган. Мазкур ҳудуд Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2015 йил 23 июлдаги 165-сон қарори асосида суюлтирилган газга мослаштирилган. Бугунги кунда ушбу аҳоли хонадонларига Янгиариқ тумангаз участкаси томонидан шартномалар асосида маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz