Му5
44

"Ота-онамни мен парваришладим, аммо акам уйни олмоқчи..."

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 15:28
836
"Ота-онамни мен парваришладим, аммо акам уйни олмоқчи..."

— 5 нафар фарзандмиз, акам ва сингилларим оилали. Ота-онам билан ҳаётининг сўнгги кунига қадар бирга яшадим. Мерос уйни 5 қисмга бўлишнинг имкони йўқ. Жигарларим ота-онамга мен қараганимни инобатга олишмаяпти. Акам “улушингни пулда бераман, уй ўзимда қолади”, деяпти. Менинг бошқа уй-жойим йўқ.

Р.Дадахаджаева, Андижон вилояти, Асака тумани

Гулнорахон АСРАНОВА, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси:

— Фуқаролик кодекси 1153-моддаси талабига кўра, мерос очилгунига қадар 3 йил мобайнидамеросқолдирувчибилан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой, шунингдек, уй-жой ашёларини ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуқга эга. Ушбу қонун нормасига кўра, имтиёзли ҳуқуқларингиздан фойдаланишингиз мумкин. Уйни 5 қисмга бўлиш имкони бўлмаганда, ака-сингилларингизни мерос улуши қийматини тўлашингиз лозим бўлади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
rightuz