Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Даставвал, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқи эшитиляпти.
Давлат раҳбари ўз нутқида фуқаролар мурожаатлари ва уларнинг воқеа -ҳодисаларга бўлган муносабатларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, “Менинг фикрим” портали фаолиятини такомиллаштириш лозимлиги, шунингдек, ушбу порталга бўлган мурожаатларни эндиликда телевидение ва ОАВ орқали олиб чиқиш, унга депутаталар ва тегишли ташкилотлар иштирокини ҳам таъминлаш шартлигини таъкидлади.