my5

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 21.01.2020, 20:36
812
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар фуқароларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилди.

Ҳалол меҳнат қилиб, аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз.

Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган.

Мазкур ёнғинда вафот этган юртдошлармизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини илтижо қилиб сўраймиз.

Ҳалок бўлганларнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз қурбонларни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру жамил берсин!

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. 

Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эдилар.

ФВВ ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг шахсига аниқлик киритди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшая облачность
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92