АсосийJamiyat

Президент кўрсатмасига биноан Томскдаги ёнғин сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди

'Президент кўрсатмасига биноан Томскдаги ёнғин сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди. Жумладан Ҳукумат комиссиясига:

ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўриш;

Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;

маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш юклатилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси Томскдаги вазиятни назоратга олгани, Россияда ёниб ҳалок бўлган ўзбекистонликлардан 9 нафарининг шахси аниқлангани хабар берилганди.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар