Пекин “Хитой янги йили байрами”ни нишонлаш билан боғлиқ шодиёна тадбирлари ўтказилишини бекор қилди, дея хабр берди ЎзА “Reuters” агентлигига асосланиб.
“Янги йил байрамининг йирик тадбирлари, жумладан ибодатхоналардаги маросимлар ўтказилиши ҳам бекор қилинади”, дейилади Пекин ҳукумати томонидан эълон қилинган маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда тарқалган хавфли вирус айни пайтда бутун дунёга хавф солиш арафасида турибди. Касаллик тобора дунё мамлакатларига тез тарқалиб улгурмоқда. Касаллик ўчоғи бўлган Ухань шаҳри ёпилди. У ерда 30дан ортиқ ўзбекистонликлар қолмоқда.
Ўзбекистон ТИВ коронавирус туфайли Хитойга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни яна бир бор эҳтиёт чораларини кўришга чақирган. Вазирлик аввал ҳам бу ҳақда фуқароларни эҳтиёткор бўлишни сўраган. ССВ эса Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назоратни кучайтирган, кейинчалик Ўзбекистонликларнинг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқлигини билдирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания минтақалари учун бокс бўйича 3—14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Токио олимпиадаси мусобақаси бекор қилинганини маълум қилган.