Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Қашқадарё вилояти ИИБ биносидаЧироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак А.Юнинг туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани ва бошқарма биносидан мурдаси чиққани юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа интернетда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани боис, тергов натижалари аниқ бўлмасдан, тезкор бирифинг ташкил этишга мажбур бўлинди.
“ИИБ биносида одам ўлими бу янгилик эмас. Бу ҳолат илгари ҳам бўлган. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар ортидан 2019 йилда 133 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, — Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда бирифингда иштирок этаётган мухбиримиз.
Брифинг давом этяпти.